• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Европа Иттифоқи кенгаши президенти Шарль Мишель Марказий Осиё мамлакатларига ташриф буюради. У Ўзбекистон ва Қозоғистонга бўлажак ташрифлари ҳақида Twitter-саҳифасида ёзди, дея хабар беради “Газета” нашри.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан у 26−27 октябрь кунлари Остонада бўлиб, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувида иштирок этади.

28 октябрь куни Европа кенгаши раҳбари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказиш учун Тошкентга келади.

«Европа Иттифоқи Марказий Осиё билан алоқаларни чуқурлаштиришга ва минтақавий ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга тайёр», — деб ёзади у.

Ўхшаш янгиликлар