• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Қирғизистон фуқароси томонидан Қирғизистон Республикаси ҳудудига Ўзбекистон чегарачилари кириб келгани ҳақида суратга олинган видео ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ДМҲҚ) чегара хизматининг Ахборот ва коммуникациялар бошқармаси хабар беради.

Белгиланганидек, 12 март куни Боткен туманининг Сай қишлоғидаги Жалпақ-Таш деган жойида маҳаллий фуқаро У.Н. Ўзбекистон чегарачилари қурол билан Қирғизистон ҳудудига кириб келгани акс этган видеони жойлаштирган.

Шундан сўнг “можаронинг олдини олиш мақсадида” Қирғизистоннинг Айдаркен йўналишидаги чегара вакиллари Сўх йўналишида ўзбекистонлик ҳамкасблари билан учрашув ўтказди.

“Учрашув якунларига кўра, ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар давлат чегарасини бузмагани, балки ҳудудни кўздан кечириш мақсадида чегара чизиғи яқинида Ўзбекистон ҳудудида бўлганлиги аниқланди”, — дейилади хабарда. – Сай қишлоғида истиқомат қилувчи маҳаллий фуқаро билан суҳбат чоғида улар ўзларини тўғри тутишган”.

Икки республиканинг чегарадош вилоятлари аҳолиси ўртасида тушунмовчилик юзага келмаслиги учун чегара вакиллари тегишли идораларни олдиндан хабардор қилган ҳолда ҳарбий хизматчиларнинг барча ҳаракатларини мувофиқлаштиришга келишиб олди.

Видеони чоп этган Сай қишлоғининг фуқаросига вазият тушунтирилди.

Ўхшаш янгиликлар