• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Ўтказилган назорат тадбирларида республика бўйича жами 108 та маданий мерос объектида 146 та ноқонуний қурилма қурилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот хизмати хабар беради.

Жумладан, Сурхондарёда “Зартепа” (I-V асрлар), “Карвонтушди” (I-VI), “Исмоилтепа” (I-VIII) ва “Мангузартепа” (I-IV), Қашқадарёда “Тўрткўлтепа” (I-VI) археология объекти, Хоразмда “Қибла тозабоғ” (ХIХ) архитектура ёдгорлиги ҳудудидаги ноқонуний қурилмалар буздирилди.

Масалан, Термиз туманида жойлашган “Мангузартепа” археология ёдгорлиги (I-IV аср) устига уяли алоқа оператори томонидан ноқонуний ўрнатилган антенна қурилмаларини буздириш бўйича судга даъво аризаси киритилган.

71 та объектда қурилган 76 та ноқонуний қурилмани буздириш юзасидан мутасадди идоралар томонидан ёзма кўрсатмалар берилиши таъминланди. 44 та маданий мерос объектидаги 63 та ноқонуний қурилмаларни буздириш юзасидан судларга даъво аризалари киритилди.

Ўхшаш янгиликлар