• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image

8 декабрдан Қашқадарё вилоятидаги газ қуйиш шохобчаларига чекловлар жорий этилади, деб хабар қилди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ҳавонинг кескин совиши ҳамда турар-жой бинолари, электр-энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ва ижтимоий соҳа объектларини газ билан таъминлаш устуворлиги муносабати билан соат 06:00 дан 15:00 гача газ таъминоти жадвалга мувофиқ амалга оширилади.

Шунингдек, ҳайдовчилардан ёқилғи қуйишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилишлари сўралган.

Қашқадарё вилояти Ўзбекистоннинг газ қуйиш шохобчалари фаолиятига чекловлар киритилгани маълум қилинган тўртинчи ҳудуддир. Илгари бундай баёнотлар Андижон ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ҳам айтилган эди.

Ўхшаш янгиликлар