• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Ташкент: +16°C
Detail image

Жорий йилнинг 29 февраль куни BYD русумли автомашина ҳайдовчиси, ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, қарама-қарши йўлда ҳаракатланганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ расмий муносабат билдирди.

Хабарга кўра, мазкур видео ўрганилиб, ушбу автомашина ҳайдовчиси, 2001 йилда туғилган  Б. А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 128-5-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. 

“Ҳайдовчи, унутманг, йўл ўйин майдони эмас. Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз”, дейилади маълумотда.

Подобные новости